АсосийJamiyat

Президент мутасаддиларга уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегиясини киритишни топширди

'Президент мутасаддиларга уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегиясини киритишни топширди'ning rasmi

Президент  ҳузурида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш давом этмоқда.

“Яна бир масала – жаҳонда электромобиллар ишлаб чиқариш жадал ривожланиб, автомобиль бозорида салмоқли ўрин эгалламоқда.

Биз ҳам бу соҳада ортда қолмаслигимиз учун амалий ишларни ҳозирдан бошлашимиз керак”, деди Президент йиғилишда, деб хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати.

Мутасаддиларга уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегиясини киритиш топширилди. Бунда:

-  электромобиллар учун бутловчи қисм ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурини;

-  электромобиллар учун техник талаб ва замонавий стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, йил якунига қадар хорижий компаниялар билан музокараларни якунлаб, стратегик ҳамкор билан лойиҳани бошлаш юзасидан кўрсатма берилди.

    Бошқа янгиликлар