АсосийJamiyat

Тошкентда ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

'Тошкентда ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди'ning rasmi

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди

Маълум бўлишича,  ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “А.Г.” боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини фуқаро Х.нинг номига танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 17 600 АҚШ долларини олиб, қалбаки баённомани берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, шунингдек терговга қадар текширувда, ушбу ширкат раиси З.Э. фуқаро Х.ни гўёки ширкат аъзолигига қабул қилинганлиги ҳамда 4 сотих ер майдонини унинг номига ўтказилганлиги ҳақида ширкат баённомасини қалбакилаштириб берганлиги эвазига 500 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz

    Бошқа янгиликлар