АсосийJamiyat

Андижонда давлат ташкилотининг ғазначи иш юритувчиси 800 АҚШ доллари билан қўлга олинди

'Андижонда давлат ташкилотининг ғазначи иш юритувчиси 800 АҚШ доллари билан қўлга олинди'ning rasmi

Андижон шаҳрида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилишига ёрдам бермоқчи бўлган иш юритувчи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон шаҳар уй-жой фондларини бошқариш, давлат ордери ва маълумотномалар бериш маркази ДУКнинг ғазначи иш юритувчиси М.Ш. фуқаро М.га  Андижон шаҳрида янги қурилаётган арзон уй-жойлардан бирини сотиб олиш учун субсидия маблағи ажратилишида танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар