Куни кеча, Тошкент шаҳрида 25 ёшли йигит тўйи куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмагани ҳақида хабар берилган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар қилишича, қидирувда бўлган 1997 йилда туғилган Ғуломов Аббосхон топилди. Унинг ҳолати яхши, хавотирга ўрин йўқ.
"Унинг қидирувида қатнашган барчага миннатдорчилик билдирамиз", - дейилади хабарда.






