Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Нишон филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, филиалининг собиқ мутахассиси Ж.Ғ. “Республика миллий банклараро процессинг Ҳумо маркази” базасига банк мижозлари номидан гўёки банкоматлар орқали пул ечилган бўлсада, бироқ банкоматдан нақд пул берилмаганлигини сабабли ечиб олинган пулларини пластик карталарга қайтариб бериш ҳақида собиқ бошқарувчининг номидан сохта мурожаатлар юбориб, мижозларнинг пластик карталарини ўзининг қўл телефонига улаб жами 200,4 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Қашқадарё вилоят минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.И. руҳий носоғлом фуқаро Х.А.ни “R.A.” МЧЖга раҳбар сифатида қайта расмийлаштириб, МЧЖга ажратилган 300 млн сўм кредит маблағини нақдлаштириш орқали талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






