АсосийJamiyat

​​Тошкентдан Россиянинг яна иккита шаҳрига қўшимча қатновлар йўлга қўйилди

'​​Тошкентдан Россиянинг яна иккита шаҳрига қўшимча қатновлар йўлга қўйилди'ning rasmi

Тошкент шаҳридан Россиянинг Краснодар ва Ростов-Дон шаҳарларига қўшимча қатновлар жорий этилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.

Қайд этилишича, 20 февралдан бошлаб ҳафтанинг якшанба кунлари Тошкент—Ростов-Дон—Тошкент йўналиши бўйича қатновлар амалга оширилади. Тошкентдан Россия шаҳрига авиачипта нархи 1 миллион 761 минг 681 сўмдан, қайтиш парвози билан қўшиб ҳисоблаганда 1 миллион 934 минг 819 сўмдан бошланади.

23 февралдан эса чоршанба кунлари Тошкент—Краснодар—Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади. Тошкент—Краснодар йўналишида авиачипта нархи 1 миллион 956 минг 956 сўмдан, икки томонлама авиачипта нархи эса 2 миллион 179 минг 562 сўмдан бошланади.

Нархлар 15 февраль ҳолатига кўра амал қилади.

    Бошқа янгиликлар