Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан ДХХнинг Оқолтин туман бўлинмаси билан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро М.К. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга Мирзаобод тумани ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар суғориладиган ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериш эвазига 80 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






