Жорий йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станция, шундан 6 та иссиқлик (ИЭС) ва 1 та қуёш фотоэлектр станциялари (ФЭС) ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Хусусан, январь ойида Бухоро вилоятида 270 МВт ва Тошкент вилоятида 240 МВт бўлган 2 та янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилди.
Шунингдек, апрель ойига қадар Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилоятида 230 ва 240 МВт қувватли 2 та ва Хоразм вилоятида 174 МВ қувватли 1 та иссиқлик электр станциялари март ойида, Сирдарё вилоятида 220 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси йил якунига қадар ишга туширилади.
Бунинг натижасида Ўзбекистон энергетика тизимининг амалдаги умумий қуввати 16 000 МВтдан ошади.






