Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган учрашув якунида шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этди ва ҳомийлик маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ саволларга ўз муносабатини билдирди.
“Мен ишлаган компаниялар – “Akfa”, “Artel” бугун кўп нарсалардан воз кечмоқда. Яъни фақат ишлаб чиқаришни олиб қолади, қолган ҳаммасини – магазин, супермаркет, гипермаркет буларнинг барчасини сотишга қарор қилди. Бу йил ҳам Экобозорни сотди. Сотилган пулнинг ярмига банкдаги қарзларини тўламоқда, ярмига эса Тошкент шаҳрига ҳомийлик қилмоқчи.”
Шунингдек, Ж.Oртиқхўжаев “Arfamedline” ва “Artel” корхоналарининг қилаётган савобли ишлари ҳақида ҳисобот берган.
“Мен шу мамлакатнинг, мана шу юртнинг фарзандиман. Бозорим ҳам, мозорим ҳам шу ер. 3,5 йил ишлаган бўлсам, давлатнинг 1 сўм пулига ҳам хиёнат қилмадим"






