АсосийJamiyat

Вилоят ҳокимларига 2 миллион гектар сувли ер майдонининг камида 10 фоизига беда ва чорва озуқа экинларини алмашлаб экишни таъминлаш вазифаси қўйилди

'Вилоят ҳокимларига 2 миллион гектар сувли ер майдонининг камида 10 фоизига беда ва чорва озуқа экинларини алмашлаб экишни таъминлаш вазифаси қўйилди'ning rasmi

Президент раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда  чорвачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида тўхталди.

Вилоят ҳокимларига 2 миллион гектар сувли ер майдонининг камида 10 фоизига беда ва чорва озуқа экинларини алмашлаб экишни таъминлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, фойдаланишдан чиққан ва янги ерларни ўзлаштириш ҳисобига йирик чорва комплекслари ташкил этилади.

Бунда, Қизилтепада 2021 йилда 1 минг гектар чўл ерларини ўзлаштириб, 2 минг бошли чорва комплекси ва кунига 40 тонна сутни қайта ишлаш цехини ишга туширган, 2022 йилда қўшимча 1 минг гектар ерни ўзлаштириб, ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатган ҳолда элита уруғчилигини ташкил этишни режалаштирган ҳамда сув тежаш технологияси ёрдамида арпа ва маккажўхори каби озуқабоп экинларни оралатиб эккан  “Янги Аср” чорвачилик хўжалиги мисоли айтиб ўтилди.

    Бошқа янгиликлар