Аввалроқ, Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов Республика онкология марказининг алоҳида бемор болаларига меҳрини улашгани ҳақида хабар берган эдик.
Darakchi.uz журналистининг хабар беришича, Азиз Абдухакимов бемор болаларга туркум китоблар билан бир қаторда шахмат шашка каби эсталик совғалари ҳам улашди.
“Бу каби тадбирлар бу ерда даволанаётган болаларнинг маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш, бу борада улар учун қўлимиздан келган барча имкониятдан фойдалашимиз зурур деб ҳисоблайман.
Ўтган йили муҳтарам Президентимиз ташрифлари давомида марказда даволанаётган болалар билан суҳбатлашиб, уларнинг ота-оналарига далда берган эдилар. Ўшанда биз ҳам олдимизга ҳар йили оғир хасталик билан курашаётган болалар ҳолидан мунтазам равишда хабар олиш, уларни қизиқишларини ўрганган ҳолда шуернинг ўзида улар учун шароитлар яратиб беришни мақсад қилганмиз”, деб айтиб ўтди Азиз Абдуҳакимов.
Тадбир давомида болалар билан Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ва бошқа иштирокчилар ўртасида шахмат ўйинлари ташкил этилди. Ўйинда Шахмат федерацияси раиси мағлубиятга учради.






