Президент раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда сувни тежаш технологиялари ёрдамида озуқа экинлари етиштиришни йўлга қўйган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш учун вазифалар берилди:
- ҳар бир гектар учун 8 миллион сўм субсидия берилади;
- хорижий кредитлар 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади;
- кредит фоизининг 14 фоиздан ошадиган қисмига компенсация ва кредит суммасининг 50 фоизига кафиллик берилади;
- гўшт ва сут учун бюджет ҳисобидан бериладиган субсидия миқдори 2 бараварга оширилади.
Вилоят ва туман ҳокимлари йил якунига қадар ушбу йўналишда 100 минг аҳоли бандлигини таъминлашга масъул бўлади.
Президент 2022 йилда халқаро молия ташкилотларидан 500 миллион доллар жалб этиб, чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаларига йўналтириш зарурлигини қайд этди.






