АсосийDunyo

2022 йил. Қирғизистонда яна қурғоқчилик бўлиши эҳтимоли бор, улар бунга қандай тайёргарлик кўришмоқда?

'2022 йил. Қирғизистонда яна қурғоқчилик бўлиши эҳтимоли бор, улар бунга қандай тайёргарлик кўришмоқда?'ning rasmi

Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги сув хўжалиги департаменти бошлиғи Алмазбек Сокаев, қишнинг қорсиз ва илиқ ўтаётганига қисқача таъриф берди: "Биз қурғоқчилик билан боғлиқ энг ёмон сценарийларга тайёр туришимиз керак."

Яқин кунларда Қирғизгидромет бизга дарё ва сойларимизда вегетация даврида ҳосил бўладиган сув оқими прогнозини беради. Аммо, ўтган 2021-йил куз-қиш мавсумида тоғларимизда биз кутган қор қоплами тўпланмади. Масалан, ўтган октябрь ойида ёғин меъёрдан 140-150 %га кўп ёғган бўлса, афсуски, ноябрь ва декабрь ойлари анча қуруқ бўлди. Бу икки ойда мос равишда ёғиннинг 50 ва 35 фоизи кузатилди.

Энди хизмат марказидан биз март, апрель ва май ойлари учун консултатив ёғин прогнозини кутяпмиз. Агарда, бу ойларда ҳам ёғин меъёрдан кам ёғса, тупроқлар етарлича намлик тўпламайди, бу келаётган йилимиз яна қуруқ бўлишига олиб келиши мумкин - дейди А.Сокаев.

Сокаев бу йил қурғоқчиликка Қирғизистон қишлоқ-хўжалиги қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон, Тожикистон, кейин яна Ўзбекистон ва Қозоғистондан оқиб ўтадатиган Сирдарё транчегаравий дарё оқимининг юқори сув ҳосил қилиш ирмоқлари қўшни Қирғизистон ҳудудида жойлашагани инобатга олинса, юқоридаги рақамалардан келиб чиқиб, ўтган йилдаги куз-қиш мавсумида қирғиз тоғларида меъёрдан анча кам қор ёғганлиги аён бўлмоқда.

Олдинроқ, масофадан зондлаш "MODSNOW" дасутрий маҳсулоти ҳам Сирдарёнинг йирик ирмоғи Норин дарё ҳавзасида қор қоплами меъёрдан кам йиғилгани тўғрисидаги маълумотни тақдим этганди.

    Бошқа янгиликлар