АсосийJamiyat

Боғотда фуқарони Финляндияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

'Боғотда фуқарони Финляндияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Боғот тумани бўлимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро С.М. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, фуқаро О.нинг ишончига кириб, Финляндия давлатига ишга юборишда ёрдам бериши ва унинг номига меҳнат дафтарчаси расмийлаштириб беришни 3 600 АҚШ долларига келишиб, шундан 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар