Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Москва, Амур, Курск вилоятларида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинади.
Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатларининг аксарияти Ўзбекистонда расмийлаштирилади.
Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.
Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.
Ишга қабул қилаётган корхоналар: "СтройКрафт", "Пик-Индустрия", "Велесстрой", "Рудстрой", "Ана строй", "Ренессанс Хэви Индастрис".
Танловлар вақти ва ҳудудлар:
- 17 февраль:
Соат 11:00 ва 14:00 да, Хоразм вилояти,
Манзил: Урганч ш., Байналминалчи кўч., 6-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.
62 229-19-96;
- 18 февраль:
Соат 11:00 ва 14:00 да, Қорақалпоғистон Республикаси
Манзил: Нукус ш., Утепова кўч., р/у. "Ишга марҳамат" мономаркази
Мўлжал: "Истиқлол боғи" - Квадрат парк.
55 102-53-32, 55 102-53-34.






