Хоразмда фуқаро 10 млрд. сўм кредит олиб бериш эвазига 45 минг АҚШ доллари талаб қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълум қилди.
Хабарга кўра, Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи, 1980 й.т., муқаддам судланган икки фуқаро Урганч шаҳридаги МЧЖлардан бирининг раҳбари юк автомашиналари харид қилиш учун 10 млрд. сўм миқдорида кредит олмоқчи эканлигидан хабар топиб, унга бу борада танишлари орқали ёрдам беришларини айтишади ва эвазига 45 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Улар сўралган пулдан 15 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтларида ушланди.






