Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган яна икки учрашув ўз поёнига етди.
"Ливерпуль" Милан шаҳрида "Интер"дан устун келди, - 2:0. Фирминьо ва Салоҳ томонидан киритилган голлар "қизиллар"га ғалаба тақдим қилди. Шу тариқа, "Ливерпуль" жавоб беллашуви олдидан ўз имкониятларини яхшилаб олди.
"Зальцбург" майдонига сафар уюштирган "Бавария" эса кутилмаганда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Барча масала Мюнхендаги жавоб баҳсида аниқ бўлади.
ЕЧЛ, 1/8 финал
"Интер" - "Ливерпуль" - 0:2
Голлар: 0:1 – 75 Фирмино, 0:2 – 83 Салоҳ.
"Зальцбург" - "Бавария" - 1:1
Голлар: 1:0 – 21 Адаму, 1:1 – 90 Коман.






