АсосийJamiyat

Хоразмда солиқ инспекцияси ходими 5 минг АҚШ доллари олаётганида қўлга тушди

'Хоразмда солиқ инспекцияси ходими 5 минг АҚШ доллари олаётганида қўлга тушди'ning rasmi

Хоразм вилоятида яна бир мансаб ваколатидан фойдаланган ходим қўлга тушди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ Матбуот хизмати хабар қилди.  

Маълум қилинишича, Хонқа тумани Давлат солиқ инспекцияси ходими иккита МЧЖ фаолиятлари бўйича ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасига кўра, бюджетга қўшимча ҳисобланган 720 млн. сўмлик солиқ тўловларини таниш ҳамкасби имкониятлари орқали камайтириб беришни ваъда қилиб, эвазига ушбу МЧЖлар раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Жиззахда пора бераётган декан қўлга тушгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар