АсосийSport

Ўзбекистон МОҚ раиси лавозимидан озод этилди

'Ўзбекистон МОҚ раиси лавозимидан озод этилди'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. 

Расмий хабарга кўра, кун тартибидан ўрин олган асосий масала 2019 йилнинг май ойидан бери МОҚ раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризасини кўриб чиқиш эди.  

Р.Шоабдураҳмоновнинг аризаси Ижроқўм аъзолари томонидан қабул қилинди.  

"Миллий Олимпия қўмитасига янги раҳбар МОҚнинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси йиғилишда сайланади",–дейилади МОҚ хабарида.

    Бошқа янгиликлар