Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.
Унга кўра, МИБ иш юритувида 300 мингдан зиёд алимент ва моддий таъминот ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд . Ҳар бир МИБ ижрочисига ойига 120 тадан шу тоифадаги ижро ҳужжати тўғри келади.
Жамиятимизда оила қадриятларига юзаки ёндашиш, ўзаро келишмовчиликлар оқибатида оилаларнинг ажралиши ҳолатларини йилдан йилга ўсиши - ўз навбатида, алимент ундиришга доир ижро ҳужжатлари сонининг ортиб кетишига олиб келмоқда.
Жумладан, 2015 йилда алимент ва моддий таъминот ундирувлари бўйича жами 207 мингта ижро ҳужжати мавжуд бўлган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 402 мингтани ташкил этиб, кейинги 6 йил давомида иш юритувдаги алимент бўйича ҳужжатлар 94 фоизга ўсганлигини кўрсатмоқда.
Бугунги кунда, Бюро органлари иш юритувида 300 мингдан ортиқ алимент ва моддий таъминот ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ҳар бир давлат ижрочисига ойига ўртача 120 тадан шу тоифадаги ижро ҳужжатлари тўғри келмоқда.
Ёки, содда қилиб айтганда келиб тушаётган 193 мингдан ортиқ мурожаатларнинг 116 мингдан зиёди (60,1 фоизи) алиментга оид мурожаатлардир.






