АсосийJamiyat

Божхона тизими ходимларининг даромади ва мол-мулклари декларация қилинади

'Божхона тизими ходимларининг даромади ва мол-мулклари декларация қилинади'ning rasmi

Президент бошчилигида ўтказилаётган йиғилишда божхона ходимларининг ҳалол ишлашини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш - коррупцияга қарши курашишда энг муҳим масала эканлиги таъкидланди. 

Шу муносабат билан:

  • бир ой муддатда битта постда 3 йил ишлаган ходимлар ротация қилинади;

 

  • 1 мартдан барча божхона ходимлари фақат очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади;

 

  • божхона тизимида ходимлар даромади ва мол-мулкини декларация қилиш жорий этилади;

 

  • божхона ходимларининг фаолияти самарасига қараб, иш ҳақига 50 фоизгача қўшимча устама тўланади. Бу устамалар аниқ кўрсаткичлар (KPI) асосида белгиланади;

 

  • олис ва шароити оғир постларда ишлаётган ходимлар иш ҳақига қўшимча устамалар жорий этилади;

 

  • божхона ходимларига махсус унвон учун устамалар миқдори оширилади.

    Бошқа янгиликлар