Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти ва ИИВ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида қисқа муддатларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида, фуқаро Р.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Н.га юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қисқа муддатда ўқишга бормасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини 900 АҚШ доллари эвазига имтиҳонсиз олиб беришга ишонтириб, шундан 800 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.А. фуқаро К.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали вилоят ЙҲХБда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






