АсосийJamiyat

Тошкентда HOTEL BUSINESS FORUM - 2022 бўлиб ўтади: рўйхатга олиш бошланди

'Тошкентда HOTEL BUSINESS FORUM - 2022 бўлиб ўтади: рўйхатга олиш бошланди'ning rasmi

2022 йилнинг 30-31 март кунлари Hilton Tashkent City меҳмонхонасида “HOTEL BUSINESS FORUM -2022: Меҳмондўстлик соҳасидаги давр муаммолари” муҳокамаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, форумда меҳмондўстлик соҳасидаги қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:

• халқаро экспертлар тақдимотлари;

• амалий тавсиялар;

• соҳа вакиллари билан тажриба алмашиш ва ҳар бир иштирокчининг меҳмондўстлик саноатидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишда фаол иштирок этиши.

Форумнинг икки кунлик дастури 30 март соат 09:00 дан 16:30 гача сессияларга бағишланган:

•  Бизнес жараёнларини оптималлаштиришда халқаро меҳмонхона брендининг роли;

•  Меҳмондўстлик соҳасидаги профессионал кадрлар хизматлар сифатини ошириш омили сифатида;

•  Ўзбекистонда меҳмонхона очиш инвестиция лойиҳаси доирасида молиявий модел.

Иккинчи куни, 31 март соат 10:00 дан 12:30 гача иштирокчилар қуйидаги саволларни муҳокама қилишади:

•  Меҳмонхона хизматлари ва туроператорлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг халқаро тажрибаси;

•  HORECA’даги тенденция ва янгиликлар. Меҳмонхоналар ресторанлари қандай қилса янада самарали бўлади?

Ҳар бир сессия доирасида иштирокчилар, маърузачилар ва меҳмонлар ўртасида мавзулар бўйича муҳокамалар ўтказилади.

Иштирокчиларнинг www.hoteliers.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиши талаб қилинади.

Қўшимча маълумот учун телефон: +998 97 144 4847-46.

    Бошқа янгиликлар