1

Британиялик йигит 24 соат ичида 12 та мамлакатни айланиб чиқди

ДУНЁ 30.05.2016, 16:27
Британиялик йигит 24 соат ичида 12 та мамлакатни айланиб чиқди

Британиянинг Йоркшир вилоятида яшовчи Адам Лейтон (Adam Leyton) бир кунда 12 та мамлакатга ташриф буюриб, дунё рекордини ўрнатди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

У 25 май куни тонгги соат 7 да Германиядан йўлга чиқиб Люксембургда, Францияда, Бельгияда, Голландияда, Данияда, Швецияда, Польшада, Чехияда, Словакияда, Венгрияда ва Австрияда бўлишга улгурди.

Сайёҳ бир сутка давомида Варшавадан Братиславага йўл олган поездда атиги 2 соатгина ухлаган. У ўн иккинчи мамлакат чегарасига етиб бориши учун пиёда йўл босган.

3 фарзанднинг отаси бўлмиш, 39 ёшли сайёҳ Адам Лейтон Америка штатларини автомобилда бир суткада босиб ўтишни режалаштирган уч сайёҳдан илҳомланган. У 2016 йилнинг январь ойида шахсий йўналишини белгилаш устида иш олиб бориб, уни март ойида якунлаган.

Аввалига у сайёҳатини 23 июнь — Буюк Британиянинг Евроиттифоққа аъзо бўлиши юзасидан ўтказилиши лозим бўлган референдум куни бошлашни режалаштирган, аммо кейинчалик режасини поездларнинг ҳаракатини ҳисобга олган ҳолда ўзгартирган.

Лейтон ўзининг экспресс-тури билан туғилгандан кейин боласини йўқотганларга ёрдам берувчи Sands номли хайрия ташкилотига минг фунтдан ортиқ пул тушишига сабаб бўлди. Илгариги дунё рекорди 1993 йилда сутка давомида 11 мамлакатга ташриф буюрган сайёҳ томонидан ўрнатилган эди.


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1