АсосийJamiyat

Президент қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чораларини муҳокама қилди

'Президент қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чораларини муҳокама қилди'ning rasmi

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда  асосий мавзудан ташқари қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чоралари ҳам муҳокама қилинди.

Бу борада бугун имзоланган Президент қарорида:

- қурилиш материаллари хом ашё базасини кенгайтириш;

- кичик саноат зоналарини ташкил этиш;

- экспортни қўллаб-қувватлаш;

- энергия тежамкор материалларидан фойдаланишни рағбатлантириш каби масалалар кўзда тутилган.

Ҳокимлар қурилиш материаллари ва уй-жой қурилиш кластерларини ташкил этиш ҳамда янги лойиҳалар бўйича ҳисобот берди.

Йиғилиш якунида масъул соҳалар мутасаддиларининг ахбороти тингланди ва тегишли топшириқлар берилди.

    Бошқа янгиликлар