АсосийSport

Тахмина Икромова Москвада ўтказилган халқаро турнирда 3-ўринни қўлга киритди

'Тахмина Икромова Москвада ўтказилган халқаро турнирда 3-ўринни қўлга киритди'ning rasmi

Бадий гимнастика бўйича Гран-при доирасида бўлиб ўтган халқаро турнирда Ўзбекистонлик гимнастикачилар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитасининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, ушбу нуфузли мусобақада жаҳон миқёсидаги кучли рақиблар билан бир қаторда, Ўзбекистон терма жамоаси вакили Тахмина Икромова ҳам муваффақиятли иштирок этган.

Мусобақа якунида Тахмина Икромова  шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишга муваффақ бўлган. 

Биринчи ва иккинчи ўринларни мос равишда мусобақа мезбонлари Ирина Анненкова ва Алина Перфильева эгалладилар. Яна бир юртдошимиз Ёсмина Раҳимова эса 6-ўринга сазовор бўлди.

    Бошқа янгиликлар