Жиҳодга чорлаш тарғиботи билан шуғулланган, Суриядаги жангариларга қўшилишни режалаштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Хабарга кўра, ДЭО/ХТТ эмиссарлари таъсирига тушиб, Суриядаги жангарилар лагерига боришни режалаштирган Жарқўрғон туманида яшовчи Р.И. ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинди.
Тадбир давомида унга тегишли бўлган телефон аппаратида, унинг телеграм мессенжеридаги аккаунти орқали Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий Абу Салоҳ, Рашод Қори каби "жиҳодчилар" ДЭО ғояларини тарғиботчилари билан алоқалари аниқланди.
Бундан ташқари, у Ўзбекистон Ислом ҳаракати ХТТга тегишли "Жундуллоҳ" медиа марказининг "Амжад медиа" нашидалари, Суриядаги Тавҳид ва жиҳод катибаси ХТТ раҳномаси Абу Салоҳнинг жиҳодга чорловчи маърузаларини яқин танишларига тарқатиб келаётгани, видеотасвир орқали прецессуал тартибда расмийлаштирилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






