Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмита раиси ўринбосари Бекзод Умматов АОКАда ўтказилган брифингда маълумот берди.
Брифинг давомида 2021 йилда Қўмита томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот бериб ўтилган.
Таъкидланишича, рақобатга таъсири баҳоланган вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилган 1,5 мингта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалар ўрганилган ва 278 та лойиҳада рақобатга зид нормалар аниқланиб, уларни бартараф этиш тегишли хулосалари берилган.
Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинган 976 та ҳамда давлат органларининг 374 та ҳужжатлари рақобатга зид эканлиги аниқланган ва уларни бекор қилиш чоралари кўрилган.






