АсосийJamiyat

Чироқчида "Еттитом" шаҳарчаси тузилди

'Чироқчида "Еттитом" шаҳарчаси тузилди'ning rasmi

2021 йил 11 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди нутқида Қашқадарёда яна бир туман ва бир туман маркази ташкил этилиши ҳақида айтган эди. Шундан сўнг, Чироқчидаги 32 та маҳалла янги ташкил этилаётган туманга ўтказиш ҳақида Чироқчи тумани ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари хабар беришича, Чироқчи туманининг “Олтин дала” ва “Хўжаобод” маҳалла фуқаролар йиғинларидан иборат бўлган 6348,0 гектар ер майдонида “Еттитом” шаҳарчаси тузилади. 

Хабарда айтилишича,  “Еттитом” шаҳарчаси янгидан ташкил этилаётган Кўкдала туманининг маъмурий маркази этиб белгиланади.

    Бошқа янгиликлар