Февраль ойининг кейинги тўққиз кунлигида шимол ва ғарбдаги вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ҳам кундан кунга ҳарорат юқорилаб бораверади. Хусусан, Ўзгидромет прогнозларига кўра, 20-22 февраль куни жануб вилоятларда ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади.
Хабарда айтилишича, февраль ойи учинчи ўн кунлиги ўрталарида шу ойдаги энг юқори ҳарорат қайд этилиши мумкин.
Бундан ташқари МетеоЖурнал турли иқлим моделлар узоқ муддатли прогноз маълумотлари асосида Туркманистонда келаётган баҳор ойларида меъёрдан кам ёғин ва юқори ҳароратли иқлим бўлишини прогноз қилди.
Юқоридаги вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг Туркманистон билан чегарадош ҳудудларида ҳам баҳорда ёғинлар бироз кам ва юқори ҳароратли ойлар кутилишини тахмин қилиш мумкин. Балки, нам ҳаво оқимларининг Туркманистондан келиши ҳисобга олинса, республиканинг кўплаб ҳудудларида баҳорда ёғингарчилик меъёрдан кам кузатилар.






