АсосийJamiyat

Самарқандда “COVID-19”ни даволашда ишлатиладиган дорини ноқонуний сотаётган шахс ушланди

'Самарқандда “COVID-19”ни даволашда ишлатиладиган дорини ноқонуний сотаётган шахс ушланди'ning rasmi

Самарқандда “COVID-19” касаллигини даволаш учун ишлатилаётган дори воситаларини қонунга ҳилоф равишда сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишгича, 2022 йил 14 февраль куни ИИВ Коррупция ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Спитамен Шоҳ кўчасида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда 1986 йилда туғилган Ю.Н., М. исмли шахсга 500 дона ҳозирда “COVID-19” касаллигини даволаш учун ишлатилаётган “Ремдесивир” номли дори-дармон воситаларини 175 миллион сўмга ҳисоблаб, қонунга ҳилоф равишда сотаётган вақтида, келишилган пуллардан 16.300 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар