АсосийJamiyat

Намангандаги меҳмонхонада фуқароларни хорижга ишга юбориш учун ноқонуний танлов ўтказилаётгани маълум бўлди

'Намангандаги меҳмонхонада фуқароларни хорижга ишга юбориш учун ноқонуний танлов ўтказилаётгани маълум бўлди'ning rasmi

Наманганда фуқароларни хорижга ноқонуний ишга жалб қилиш ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Наманган шаҳар ИИОФМБ ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Фарғона шаҳрида рўйхатдан ўтган консалтинг хизмати маркази томонидан Наманган шаҳридаги  меҳмонхоналардан бирида фуқароларни хорижга ишга жўнатиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб, танлов ташкил этилгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИОФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар ёки шахсларга ишонмасликка, турли кўринишдаги шартномаларни тузмасликка ва тўловларни амалга оширмасликка чақирамиз", - дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар