АсосийJamiyat

"Аввал Сергелига десангиз, такси ҳам келмасди."

'"Аввал Сергелига десангиз, такси ҳам келмасди."'ning rasmi

Хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбари маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида бўлиб турибди.

"Даракчи" газетасининг мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар беришича, Президент тумандаги "Дўстлик" маҳалласи раиси, ёшлар етакчиси ва ҳоким ёрдамчиси билан кўришди. Суҳбат давомида бу ҳудудга ҳали бирор раҳбар келмагани айтилди.

Бунга жавобан давлат раҳбари:

"Аввал Сергелига десангиз, такси ҳам келмасди", - дея қўшимча қилди.

Ёшлар етакчиси Исломбек Содиқовнинг айтишича, маҳаллада 1 308 нафар ёшлар бўлиб, унинг ташаббуси билан улардан 40 нафари турли фанлар бўйича олий таълим тайёргарлигига қўйилган.

Исломбек Содиқов маҳалла ёшлари ҳақида маълумот берар экан: "Ўқишга тайёрланаётган 40 нафар ўқувчиларимизни олий таълим муассасасига киришларига ишонаман!" - дея президентга ваъда берди.

    Бошқа янгиликлар