Хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбари маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида бўлиб турибди.
"Дўстлик" маҳалласидаги кўп қаватли уй деворига чизилган "Дўстлик рамзи" сурати президент Шавкат Мирзиёевнинг эътиборини тортди, дея хабар қилмоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
Масъулларга қараб расмни кўрсатган президент:
"Менга ёқади. Нега ҳаммаёққа шундай қилмайсизлар? Шу расм ҳам одамнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади", - деди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу турдаги мураллар (деворий суратлар) шаҳарда кўпаяётганини маълум қилди.






