АсосийJamiyat

Сирдарёда маст аёллар кафеда жанжал кўтаришди

'Сирдарёда маст аёллар кафеда жанжал кўтаришди'ning rasmi

Сайхунобод тумани Фаровон маҳалласида жойлашган кафеда аёллар спиртли ичимлик истеъмол қилиб, жанжал кўтарди. Бу ҳақда Сирдарё  вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Туман ИИБ ходимлари томонидан ушбу аёлларга тарбиявий ва ҳуқуқий тушунчалар берилди. 

Аёллар кафега овқатланиш мақсадида келган. Кафе эгалари билан ўзаро келишолмай қолиб, туман ИИБга хабар беришган. Шундан сўнг уларни туман ИИБ биносига олиб келишлиги тушунтирилганда, ИИБ масъул ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, қаршилик кўрсатишган.

Фуқаро С.О ва Ш.У ларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлштирилиб, суд томонидан уларга нисбатан жазо тайинланди.

Фуқаро С.Ога 5 сутка маъмурий қамоқ, фуқаро Ш.Унинг ёлғиз она эканлигини инобатга олиб, унга энг кам ойлик маошининг беш баробарида жарима жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар