АсосийJamiyat

Тадқиқот: “Омикрон” бемор танасида 10 кунгача сақланиши мумкин

'Тадқиқот: “Омикрон” бемор танасида 10 кунгача сақланиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон Соҳлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котибининг хабар беришича,  АҚШлик олимлар ўтказган тадқиқотга кўра, "омикрон"нинг энг хавфли муддати — касалликнинг дастлабки уч кунидир. Чунки айни шу даврда танадаги вирус юки энг юқори даражаси бўлади.  

“Вирус — тирик модда эмас, балки генетик код, — дейди олимлар. — У ташқи муҳитда ҳимоя қобиғида сақланади. Соғлом ҳужайралар ичида эса у  илдиз отади ва танамиздаги оқсиллар, фермент тизимлари ёрдамида у кўпаяди".

Маълум бўлишича, “омикрон” инсон организмига кирганида, ҳали танада унга қарши етарлича ҳимоя бўлмайди. Оқибатда вирус шу даврда фаол кўпаяди. Фақат уч кун ўтиб, иммунитет тизими ўзига хос ҳимоя функцияларини ишга туширади ҳамда антитаначалар ҳосил қила бошлайди. Бу эса инфекцияларни аста-секин ўлдиради.  

Таҳлилларга кўра, коронавируснинг “дельта” штамми бир ҳафта ичида организмда кўпайган. “Омикрон” учун эса дастлабки уч кун кифоя.  

Тадқиқот учун янги вариантни юқтирган 37 нафар бемор танлаб олинди. Уларда вирус юки касалликнинг дастлабки уч кунида юқори бўлиши аниқланди. Тўртинчи кундан бошлаб эса кўрсаткичлар пасайиб, ўртача 7-9 кун ичида инфекция танадан бутунлай ғойиб бўлди.

“Аслида бу ҳолат ҳар бир бемор учун индивидуал характерга эга, — дейди экспетрлар. — Масалан, иммунитети заиф, ортиқча вазнга эга ва ёндош касалликлари бор кишиларда уч кундан кейин вирус камая бошлашига кафолат йўқ. Аксинча, бундай одамларнинг саломатлиги кундан кунга ёмонлашиши ҳам мумкин”.

 

    Бошқа янгиликлар