Айни пайтда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Сергели ва Янги ҳаёт туманлари маҳалла фаоллари, сектор раҳбарлари билан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда "Даракчи" мухбири Сардорбек Рахмонқулов хабар бермоқда. Учрашувда давлат раҳбари ер усти метроси қурилиши ҳақида гапирди.
"Биз 30 йил давомида метро қуришни унутиб қўйгандик. Йўл қурадиган мутахассисларимиз бошқа жойларга кетиб қолишди. Бизда ер ости бор эди. Лекин "ер усти" деган ибора биз учун янгилик", - деди Президент.
Шу ерда Президент Тошкентга нега трамвай қайтарилаётганига изоҳ берди.
"Самарқандга борганимизда Тошкентга трамвай қайтарилишини айтган эдик. Мана ҳозир бутун дунё "яшил иқтисодиёт"га ўтяпти. Хавфсиз, экологик тоза транспорт экани учун ҳам трамвайни кайтараётганимиз адолатдан деб ўйлайман. Мен бугун дастлабки трамвай йўллари лойиҳасини кўрдим. Етти ўлчаб бир кесиб, маршрутларни аниқлаймиз"- деди давлат раҳбари.
Ташриф давом этмоқда.






