Самарқанд шаҳар прокурори Дилмурод Сайидқулов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан айни пайтгача Самарқанд шаҳри ҳокими вазифасида фаолият юритган Бобурмирзо Облақулов Самарқанд шаҳар прокурори вазифасига тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Б.Облақулов ўз аризасига биноан Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилганди. Айни пайтда ушбу лавозимда Фазлиддин Умаров фаолият юритмоқда.






