АсосийDunyo

ДХР раҳбари мамлакат аҳолисини Россияга эвакуация қилишни режалаштиряпти

'ДХР раҳбари мамлакат аҳолисини Россияга эвакуация қилишни режалаштиряпти'ning rasmi

Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР раҳбари Денис Пушилин Украина томондан ҳужум бўлиши хавфи юқорилиги туфайли аҳоли Россияга эвакуация қилинишини айтди.

Айирмачилар раҳбари Денис Пушилин эвакуация учун Ростов области танланганини маълум қилган.

Шунингдек, "Интерфакс" манбасининг хабар беришича, ДХР Россияга бир неча юз минг кишини эвакуация қилмоқчи.

Маълумот учун, кеча, 17 февраль куни соат 7.30 дан (Киев вақти билан 4.30) Киев ЛХР ва ДХР аҳоли пунктларини миномётлардан ўққа тутгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Шундан сўнг, ДХР Украина хавфсизлик кучлари позицияларига жавобан ўт очган.

Бундан ташқари, бугун, 17 февраль куни ДХР жанубидаги Коминтерново аҳолиси эрталаб соат 6 да портлашлар юз берган. Қишлоқ томон 22 та граната отилган.

    Бошқа янгиликлар