АсосийJamiyat

Тошкентда Эйнштейн портрети ва унинг формулалари акс эттирилган девор бўяб кетилди

'Тошкентда Эйнштейн портрети ва унинг формулалари акс эттирилган девор бўяб кетилди'ning rasmi

Тошкентда Эйнштейн портрети ва унинг формулалари акс эттирилган девор бўяб кетилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқда хабар қолдирилди.

Тошкентнинг Чилонзор туманида Алберт Эйнштейн портрети турли формулалар билан бирга чизилган девор бўяб қўйилган.

Рассом Inkuzart томонидан 103-мактаб ўқувчилари учун чизилган сурат маҳаллий диққатга сазовор жой бўлганди: «Болалар, аҳоли бу ерни яхши кўришарди, бу ерда экскурсиялар ўтказишарди», — дея хабар қилди туроператор ва гид Рустам Хусанов Facebook`да.

«Илгари, деворда асосан катта қилиб ҳақоратли сўзлар ёзилган, ерда эса пиво идишлари ётарди», — деди у ва коммунал хизматлар ходимлари ҳаракатини мутлақо бемаънилик деб атади.

Inkuzart ўзининг Telegram-каналида «Ералаш» ҳазил-мутойиба киножурналидаги мусиқа янграган видеони эълон қилди, унда рассом қандай қилиб граффитини чизгани, кейин эса ишчилар деворни бўяб ташлаётгани кўрсатилган. «Чилонзор ҳокимига раҳмат!» — дейилади видео тагида қолдирилган изоҳда.

 

    Бошқа янгиликлар