АсосийSport

Обидхон Нўмонов Тел-Авив “Катта дубулға” турнирининг вице-чемпиони бўлди

'Обидхон Нўмонов Тел-Авив “Катта дубулға” турнирининг вице-чемпиони бўлди'ning rasmi

Исроил пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари якунига етмоқда. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси вакили Обидхон Нўмонов шоҳсупага кўтарилди.

-73 кг вазн тоифасида иштирок этган дзюдочимиз финалда озарбайжонлик Ҳидоят Ҳейдаровга қўшимча дақиқаларда имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан мусобақани якунлади. Бу Нўмонов учун “Катта дубулға” турнирларидаги илк медал ҳисобланади.

Афсуски, бугун иштирок этган ўрта вазн тоифасидаги ҳамюртларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди. Эртага оғир вазн тоифасидаги полвонларимиз татамига чиқишади.

    Бошқа янгиликлар