АсосийЖИНОЯТ

Самарқандда тадбиркордан пул талаб қилган товламачилар қўлга олинди

14 февраль куни Cамарқанд вилояти Пахтачи туман Тадбиркор маҳалласида фаолият юритиб келаё...

'Самарқандда тадбиркордан пул талаб қилган товламачилар қўлга олинди'ning rasmi

14 февраль куни Cамарқанд вилояти Пахтачи туман Тадбиркор маҳалласида фаолият юритиб келаётган 49 ёшли Т.С. туман ИИБга жиноят иши юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумот берди.

Унда 2020 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келиши, Тадбиркорлар маҳалласида яшовчи 67 ёшли А.К. ва 63 ёшли Қ.Б.,лар унга тегишли бўлган савдо дўконларини юритишига тўсқинлик қилаётганини маълум қилгин.

Шунингдек, улар турли хил уйдирмалар билан юқори турувчи органларга шикоят қилиб келаётганлиги, улардан юқори турувчи органларга нима сабабдан шикоят қилишликлари ҳақида сўраганида Қ.Б. 1 млн 500 минг сўм, А.К. эса 15 млн сўм пулларни берган тақдирда юқори турувчи органларга унинг тадбиркорлик фаолияти юзасидан ариза билан мурожаат қилмасликларини, уни тинч қўйишликларини, пулларни бермаган тақдирида унинг тадбиркорлик фаолияти юзасидан юқори турувчи органларга мурожаат қилишдан тўхтамасликларини айтиб, товламачилик йўли билан, ундан пул талаб қилиб келаётганликларини билдирган.

Шикоятчи фуқаро шу сабабли уларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни соат 17:00 ларда Пахтачи туман ИИБ ЖҚБ ҳамда Самарқанд вилоят Нарпай туман ДХХ бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида А.К. ариза муаллифидан 15 млн сўмга ҳисоблаб 1500 АҚШ доллари, Қ.Б. эса 100 АҚШ доллари пулларини олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Пахтачи туман Тергов бўлинмаси томонидан А.К ва Қ.Б.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда улар иш бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нью-Йоркда 19-асрга оид черков ёнғинда вайрон бўлди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 20.06.2026 09:33

    Нью-Йоркда 19-асрга оид черков ёнғинда вайрон бўлди

    Бруклинда жойлашган Жанубий Бушвик ислоҳот черковида катта ёнғин содир бўлиб, 174 йиллик тарихий бино деярли бутунлай вайрон бўлди.

    'Наманганда сохта доллар сотмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 20.06.2026 06:31

    Наманганда сохта доллар сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Наманганда уч нафар шахс қалбаки 100 минг АҚШ долларини 40 минг долларга сотишга уринаётган вақтда қўлга олинди.

    'Ўзгидромет 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 19.06.2026 05:30

    Ўзгидромет 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди

    20–22 июнь кунлари кутилaётган ёмғирлар сабаб республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

    'Судья ёрдамчиси 2500 доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 19.06.2026 03:50

    Судья ёрдамчиси 2500 доллар пора билан қўлга тушди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Наманганда қарийб 4 килограмм гашиш олиб келган икки нафар шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 18.06.2026 04:24

    'Афғонистондан олиб келинган қарийб 38 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 17.06.2026 02:47

    Афғонистондан олиб келинган қарийб 38 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди

    Гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.