АсосийJinoyat

Тошкентда 21 ёшли маст йигит танишини пичоқлади

'Тошкентда 21 ёшли маст йигит танишини пичоқлади'ning rasmi

Аниқланишича, жабрланувчи йигитнинг севгилиси ҳақида ёмон гаплар гапирган

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 10 февраль куни 21 ёшли маст йигит танишини пичоқлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 00:30 атрофида туманнинг Оҳанграбо кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, 21 ёшли Б.И. 20 ёшли таниши Б.Р.нинг уйига меҳмонга келиб, бирга спиртли ичимликлар истеъмол қилган ва ўзаро жанжаллашиб қолган.

Қайд этилишича, келишмовчилик сабаб Б.И. Б.Р.нинг танасининг турли жойларига пичоқ билан тан жароҳати етказган. Олган тан жароҳатлари оқибатида Р.Б. шифохонага ётқизилган.

Ўтказилган терговда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилган. Таъкидланишича, жабрланувчи И.Б.нинг севган қизи тўғрисида ёмон гаплар айтган. Мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман ички ишлар органи фаолиятини мувофилаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Б.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар