АсосийJamiyat

​ССВ: Навоийда эскалатордан йиқилган боланинг саломатлиги вазирлик назоратида

'​ССВ: Навоийда эскалатордан йиқилган боланинг саломатлиги вазирлик назоратида'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 18 февраль кун Навоий вилоятидаги савдо марказида 4- ва 5- қават оралиғида эскалатордан бобо ва унинг қўлидаги набираси тушиб кетди

Эслатиб ўтамиз, 1969 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олган 3 ёшли набира А.Т. эса зудлик билан вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилган.

Шундан сўнг унда стандарт бўйича неврологик, ультратовуш ва бош мия МСКТси каби қатор текширувлар амалга оширилган.

Бемор А.Т.га "Қўшма жароҳат. Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Ўрта оғир даражаси. Пешона соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши. Ўнг томонлама чаноқ суяклари синиб силжиши. Ўнг ўпка лат ейиши. Чап сон пастки учлиги юмшоқ тўқималари лат ейиши" дастлабки ташхиси қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг ҳолатини назоратга олган. Тиббиёт ходимлари стабил оғир аҳволдаги беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Унга стандарт асосида тегишли тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

    Бошқа янгиликлар