Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Узун тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро А.Н. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, унинг Тожикистон Республикасидаги Педагогика университетини тугатганлиги ҳақидаги дипломини гўёки “С.” исмли таниши орқали нострификация қилиб беришни ваъда қилиб, эвазига олдиндан келишилган 1 100 АҚШ доллари ва 6,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






