Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 46-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги қонун бузилишлар ҳақида хабарлар тарқатилган.
Қашқадарё вилоят прокуратурасининг аниқлашича, 46-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори 02.09.2020 йилда фуқаро С.Ани мазкур мактабга кадрлар бўйича менежер лавозимига 0,5 штат бирлигида ишга қабул қилиб, 01.03.2021 йилга қадар С.А томонидан бирор бир иш бажарилмаган бўлсада, унга жами 3 115 802 сўм миқдорида иш ҳақи ҳисоблаб, тўланишига сабабчи бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 61-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.
Тўпланган ҳужжатлар 13.01.2022 йилда ЖИБ Қарши шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, мактаб директори МЖтКнинг 61-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, жарима жазоси қўлланилган.






