Давлат экология қўмитасининг ёзишича, илмий атамада тоғ эчкиси деб номланадиган кийиклар асосан чиқиш қийин бўлган баланд тоғларда яшайди.
Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳам бу жониворларнинг доимий яшаш маскани ҳисобланади. Қўриқхона ходимларининг маълум қилишича, олиб борилган изчил муҳофаза чора-тадбирлари натижасида кейинги йилларда улар сонининг кўпайётгани кузатилмоқда. Айни пайтда ҳам уларнинг яшаш тарзи, кўпайиши доимий муҳофаза олинган.
Таъкидланишича, видеотасвир яқинда олинган ва Ҳисор давлат қўриқхонаси ходимлари томонидан тақдим қилинган.






