Мудофаа вазирлиги қўшинларининг ҳаво-десант бўлинмаларида хизмат қилиш истагини билдирган ҳарбий хизматчилар билан Тошкент ҳарбий округи Чирчиқ гарнизонида саралаш тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий лейтенант Исломжон ҚЎЧҚОРОВ хабар берди.
Республиканинг турли ҳудудларида хизмат қилаётган, тиббий кўрик хулосасига кўра, “ҳаво-десант бўлинмаларида хизмат қилишга яроқли”, деб топилган ҳарбий хизматчилар сараланди. Таъкидлаш жоизки, десантчиларни қўшиндан бу тарзда саралаб олиш илк бор ташкил этилмоқда.
Номзодларга дастлаб ҳаво-десант бўлинмалари фаолияти ҳақида етарлича тушунча берилди. Малакали десантчилар билан очиқ мулоқот уюштирилди. Сакрашни амалга оширгунча кечадиган жараён билан яқиндан таништирилди.
Шундан сўнг асосий саралаш машғулотларига киришилди. Номзодларни саралаш уларнинг жисмоний тайёргарлигини синовдан ўтказиш билан бошланди. Психологик тестдан кейин номзодлар Чирчиқ полигонидаги 15 километрлик махсус тактик тўсиқлар жамланмасидан ўтишди.
Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодларга ғурур ва шараф рамзи бўлмиш мовий берет ва сертификатлар берилди. Улар шу тариқа бундан кейинги хизматларини ҳаво-десант бўлинмаларида давом эттирадиган бўлди.






