АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар 1 млн 300 минг нафардан ошди

'Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар 1 млн 300 минг нафардан ошди'ning rasmi

Мамлакатимизда, 2022-йил 16-феврал ҳолатига  ўзини ўзи банд қилганлар 1 324 031 нафарга етди.  

Жорий йил 1-январдан 16-февралга қадар 132 047 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, бу борада Фарғона (20295), Самарқанд (18988), Андижон (13901), Жиззах (10647) ва Тошкент вилояти (10362) етакчилик қилмоқда.

  • Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 50691;
  • Саноат йўналиши бўйича 32707;
  • Маиший хизматлар бўйича 23641;
  • Ижтимоий йўналиш бўйича 15183;
  • Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича 7551;
  • Ахборот-коммуникация йўналиши бўйича 2274 нафар шахс ўзини ўзи банд қилди

 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар:

  • бепул рўйхатдан ўтади;
  • иш берувчига эга бўлмайди;
  • ишчи ёлламайди;  
  • уларга меҳнат стажи ва пенсия ҳисобланади;
  • йилда бир марта БҲМнинг бир баравари миқдорида ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлайди;
  • даромадидан солиқ тўламайди;
  • юридик шахслардан пул ўтказмаларини қабул қилиш учун банкда ҳисобрақам  очиши мумкин;
  • фақат рухсат этилган фаолият турлари билан шуғулланади.

    Бошқа янгиликлар