АсосийJamiyat

"Яқинроқ келинглар. Сизларни ҳам қачондан бери кўрмадим" – Президент журналистларни ёнига чақирди

'"Яқинроқ келинглар. Сизларни ҳам қачондан бери кўрмадим" – Президент журналистларни ёнига чақирди'ning rasmi

 Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. 

Ташрифлар чоғида давлат раҳбари имкон қадар журналистлар билан кўпроқ мулоқотда бўлишга ҳаракат қилади. Шундай пайтлар бўлганки, бир кунда бориладиган манзилларда 2-3 марталаб, 10-30 дақиқалаб суҳбат ҳам қилган.

Журналистлар гуруҳида давлат ОАВ қаторида хусусий телеканаллар ва нашрлар журналистларининг ҳам борлиги қувонарли.  

Маълумот учун:

Бир йилдан ошиқ муддатда "Даракчи" (гуруҳдаги ягона хусусий газета ва Даракчи.уз сайти), Кун.уз, Дарё.уз, Хабар.уз, Уз24.уз интернет нашрлари ҳамда "Севимли", "Менинг юртим" ва "Узрепорт" телеканалларининг журналистлари президент фаолиятини тўғридан-тўғри ёритиб келишмоқда.

    Бошқа янгиликлар